Ўзбекистон | 08:26 / 31.12.2021
2784
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар томонидан давлат органларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш платформаси яратилади

Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш тизими яратилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган.

Фото: Getty Images

Маҳаллалар томонидан ҳал қилинадиган ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг рўйхатини тузиш амалиётини йўлга қўйиш ва маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш ҳамда уни шакллантириш манбаларини белгилаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан давлат органларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш платформасини яратиш мўлжалланмоқда. Бунда Ўзбекистон президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги халқ қабулхоналарининг маҳаллалар билан самарали алоқалари йўлга қўйилади, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиёти ишлаб чиқилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида 2022-2023 йилларда 70-80 фоиз қабул қилишни таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид