Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро Mercedes Benz S500 автомобилини Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилди
Фуқаро Латипова Зиёда Баҳромовна ўзига тегишли Mercedes-Benz S500 Hybrid русумли автомобилни Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз тақдим этди.
Фото: Electric Vehicle Web
Шаҳар ҳокимининг 30 ноябрдаги қарори билан фуқаронинг таклифи маъқулланди ва автомобил ҳокимлик балансига қабул қилинди. E-qaror платформасига жойланган ҳужжатга Telegram'даги “Ҳоким қарори” канали эътибор қаратди.
Қарорда автомобил қора рангда экани, “01 M 798 HM” давлат рақам белгисига эгалиги қайд этилган; ишлаб чиқарилган йилига аниқлик киритилмаган.
Ҳам бензин, ҳам электр зарядида ҳаракатланувчи Mercedes-Benz S500 гибрид модели 2014 йилдан сотувга чиққан.
Avtoelon.uz сайтига 30 ноябр куни жойланган эълонда 2021 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz S 500 русумли автомобил 223 минг еврога нархланган. Эълон муаллифи ўзини Mercedes-Benz'нинг расмий дилери деб таништирган.
- Пойтахт ҳокимининг қарорига асосан, ҳокимликнинг ишлар бошқармасига машинани техник кўрикдан ўтказиб, ундан самарали фойдаланиш чораларини кўриш топширилган.
- Шаҳар молия бошқармасига бу автомобилни сақлаш харажатларини 2022 йилги маҳаллий бюджетга киритиш вазифаси юклатилган.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
13:47 / 04.12.2025
Россияда янги машиналар сотуви бир йилда 17,8 фоизга тушиб кетди
09:34 / 04.12.2025