Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистон муфтийси Бухорога келди
Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
1 декабрь куни Чеченистон Республикаси муфтийси ва давлат раҳбари маслаҳатчиси Салоҳ ҳожи Межиев Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, делегация таркибида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи, Маданият вазири Айшат Қодирова ҳам келган.
Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов кутиб олиб, ҳамроҳлик қилмоқда.
Дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилган чеченистонлик меҳмонлар Ўзбекистондаги бошқа зиёратгоҳларга ҳам бориши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:51 / 16.01.2026
Бухорода рейд: ноқонуний ов ва илон билан “цирк” томошаси аниқланди
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
12:05 / 10.01.2026