Сурхондарё ва Фарғонада ер сотишга уринган шахслар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Шеробод ва Ўзбекистон туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.М. ва Ш.У. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга 7 600 АҚШ доллари эвазига “Сўх-Оқтепа” ирригация тизимига қарашли 60 сотих ер майдонини иссиқхона қуриш учун расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ер сотишини айтиб фуқародан пул олган фермер Э.Э. ушланган.
Жумладан, у фуқаро Б.га ўзи раҳбарлик қилаётган “Ч.Қ.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 050 гектар яйлов ҳамда 50 сотих сувли ерни 96 миллион сўмга танишлари орқали уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишган. Келишилган суммадан 83 миллион сўм олган. Сўнг 2 миллион сўмни қайтариб берган ва бу ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин 75 йил ичида денгиз сатҳи уч метрга кўтарилиши мумкин — олимлар
Фан-техника | 00:12
-
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради
Жаҳон | 23:38 / 18.03.2025
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07 / 18.03.2025
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25 / 18.03.2025
Мавзуга оид

15:44 / 16.03.2025
Хоразмда ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?

21:22 / 07.03.2025