Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ «омикрон» штамми 38 мамлакатда аниқланганини маълум қилди
1 декабрь куни ЖССТ директори Тедрос Аданом Гебрейесус 23 давлатда «омикрон» штамми аниқланганини айтганди.
«Омикрон» штамми дунёнинг 38 мамлакатида аниқланди, аммо «дельта» коронавируснинг устун варианти бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлинмаси техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.
«Ҳозирда «омикрон» ЖССТнинг барча минтақаларидаги 38 мамлакатда аниқланди. Аммо дунёда «дельта» варианти устун бўлиб турибди», — деди Ван Керкхове.
Аввалроқ ЖССТ «омикрон» штамми билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумот йўқлигини билдирганди.
Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, янги штаммга оид аниқ маълумотлар бир неча ҳафтадан кейин пайдо бўлади.
1 декабрь куни ЖССТ директори Тедрос Аданом Гебрейесус 23 давлатда «омикрон» штамми аниқланганини айтганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026