Ўзбекистон | 12:04 / 03.12.2021
31414
1 дақиқада ўқилади

Қишда узумни қандай сақлаш мумкин?

Қишнинг совуқ кунларида дастурхонга янги узилган узум бошқача кўрк беради. Узумни қишда сақлашнинг ҳам ўзига хос усуллари бор.

Асака тумани, "Арғин" МФЙдаги деҳқон Одилжон ота Тошматов узумчилик билан шуғулланади. Узумларининг маълум бир қисмини совуқ кунлар учун сақлаб қўяди.

"Маҳаллада тўй, эҳсон қилинса, узумларни бекорга бераман. Пул олмайман. Дуо қилинглар дейман. Кирган одам қуруқ чиқиб кетмайди. 12 сотих ерда 4-5 йўл узум бор. Бу битта йўлнинг узуми. Фарғонадан келганларга 2500-3500 сўмлик пайти сотдик. Ҳозир бозорда узум 10 минг сўмдан ортиқ", - дейди деҳқон.

Узумлар ўзининг зангига (новдасига) пастдан боғлаб чиқилади. Узиб берадиган вақтда эса тепадан узиб тушилади.

Узумларни яхши сақлаш учун остига сув қуйиб турилади ёки челакда сув қўйиб қўйилади. Намлик меъёрида ушлангани ҳисобига узумлар яхши сақланади.

Абдували Қурбонов,
Тасвирчи Азизбек Исмоилов,
Монтаж устаси Боймирза Халилов

Мавзуга оид