19:52 / 10.12.2021
1952

Андижон вилояти журналистлар ижодий уюшмасига янги раҳбар сайланди

10 декабрь куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлимининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раҳбари Олимжон Ўсаров иштирок этган йиғилишда Андижон вилоят бўлимига 14 йил мобайнида раҳбарлик қилиб келган Назиржон Саидов саломатлигидаги муаммолар сабабли ўз аризасига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди.

“Андижон тонги” газетаси муҳаррири Маҳпурахон Артиқова Журналистлар ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси лавозимига сайланди.

Top