Жаҳон | 15:09 / 11.12.2021
4047
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Афғонистонга 280 млн доллар ажратади

Пуллар йил охирига қадар афғонистонликларга ёрдам беришни зиммасига олган ЮНИСЕФ ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳисобларига тушади. ​​

Фото: AFP

Жаҳон банки Афғонистонга махсус фонддан 280 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

Хабарга кўра, маблағ мамлакат иқтисодиётидаги инқирозли вазият туфайли Жаҳон банки бошқарувидаги Афғонистонни тиклаш мақсадли фонди (ARTF) томонидан ажратилади.

Пуллар йил охирига қадар афғонистонликларга ёрдам беришни зиммасига олган ЮНИСЕФ ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳисобларига тушади. ​​

Банкнинг аниқлик киритишича, ЮНИСЕФ ​​ 100 миллион, WFP эса 180 миллион  доллар олади.

Жаҳон банки ушбу маблағ ЮНИСЕФга "12,5 миллион кишини тиббий хизматлар билан таъминлаш ҳамда бир миллион кишини эмлаш имконини беради" деб ҳисобламоқда. Ўз навбатида, WFP 2,7 миллион кишига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид