Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Қонун лойиҳасида айтилишича, иш берувчи ҳафтасига 32 соатдан ортиқ ҳар қандай меҳнат учун иш вақтидан ташқари меҳнат сифатида ҳақ тўлайди.
АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Марк Такано конгрессдаги 100дан ортиқ кишидан иборат «Прогрессив гуруҳ» унинг ҳафталик иш вақтини 40 соатдан 32 соатга қисқартириш тўғрисидаги ташаббусини расман қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси доирасида 40 соатлик иш ҳафтаси бутунлай бекор қилинмайди, аммо иш берувчи ҳафтасига 32 соатдан ортиқ ҳар қандай меҳнат учун иш вақтидан ташқари меҳнат сифатида ҳақ тўлайди.
«Миллионлаб одамларни масофадан ишлашга мажбур қилган икки йиллик пандемиядан сўнг одатдаги ҳаётга қайта олмаймиз, чунки «одатий иш» дейилган нарса аслида иш бермаяпти», — деди Такано.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида ҳафталик иш вақти қисқартирилганди.
Маълумот берилишича, эндиликда БААда шанба ва якшанба ҳамда жума иш кунининг ярми дам олиш кунлари бўлади.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026