Иқтисодиёт | 17:12 / 14.12.2021
24995
2 дақиқада ўқилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот маркази

Алишер Миралиев, Бекзод Усмонов ва Қаҳрамон Ҳакимов Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда телеграмдаги «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.

Агентликка 2020 йилдан буён Акмалхон Ортиқов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Агентлик директорининг тўрт ўринбосари лавозими бўлиб, шундан учтаси айни вақтгача вакант эди, ташкилот сайтида Тўлқин Набиев 2019 йилдан буён агентлик директори ўринбосари в.б. этиб кўрсатилган.

Алишер Эркинович Миралиев шу вақтгача агентликда Мулкдор ҳуқуқлари ва функцияларини таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Алишер Миралиев

Давактив агентлиги директори ўринбосари сифатида Мулкдор ҳуқуқлари ва функцияларини таъминлаш департаменти, Давлат иштирокидаги корхоналарни корпоратив кўрсаткичлари таҳлили департаменти ҳамда Давактив агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази фаолиятини мувофиқлаштиради.

Бекзод Шавкат ўғли Усмонов Иқтисодиёт вазирлигида ва Миллий лойиҳа бошқаруви агентлигида ишлаган, 2018 йил августида Республика фонд биржаси этиб тайинланганди.

Бекзод Усмонов

Давактив агентлиги директори ўринбосари сифатида Давлат активларини хусусийлаштириш департаменти, Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш департаменти, Давактив агентлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамда Давактив агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қахрамон Норбўта ўғли Ҳакимов Давактив агентлиги директори ўринбосари сифатида замонавий IT технологияларини жорий этиш департаменти, Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси, Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қаҳрамон Ҳакимов

Мавзуга оид