Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси 2022 йилда 1,2 млн дона электромобил сотишни режалаштирди
Қайд этилишича, BYD 600 минг дона электромобил ва 600 минг дона гибрид автомобил сотишни режалаштирган.
Фото: panthermedia/vostock-photo
Инвестор Уоррен Баффет қўллаб-қувватлайдиган Хитойнинг BYD компанияси келгуси йилда 1,2 млн донагача электромобил сотмоқчи. Бу ҳақда CnEVPost хабар берди.
Компания мазкур режаси ҳақида инвесторлар билан ўтказилган конференц-қўнғироқ чоғида маълум қилган.
Қайд этилишича, BYD 600 минг дона электромобил ва 600 минг дона гибрид автомобил сотишни режалаштирган.
Хитойда келаси йилда электромобиллар сотуви ҳажми 4,5–5 млн донани ташкил этиши прогноз қилинган. Агар BYD ўз мақсадига эришса, унинг бозордаги улуши 25 фоизгача ошади.
Аввалроқ Хитой компанияси Фарғонада уч моделдаги электромобиллар ишлаб чиқариши ҳақида хабар қилинганди.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга Хитойдан 551 дона электромобил олиб кирилган.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026