Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Financial Times ҳам Илон Маскни «Йил инсони» деб эълон қилди
Нашрнинг ёзишича, Маскнинг саъй-ҳаракатлари туфайли йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар транспортнинг экологик турларини ишлаб чиқаришга фаол маблағ кирита бошлади.
Фото: AFP/Getty Images
Британиянинг Financial Times газетаси миллиардер, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскни «Йил инсони» деб эълон қилди.
У «автомобилсозлик саноатида электромобиллар ишлаб чиқаришга тарихий ўтишни амалга ошириш» борасидаги саъй-ҳаракати учун ана шундай эътирофга сазовор бўлди.
Газетанинг эътибор қаратишича, Маскнинг саъй-ҳаракатлари туфайли йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар ҳам транспортнинг экологик турларини ишлаб чиқаришга фаол маблағ кирита бошлади.
«Узоқ вақт давомида автосаноат вакиллари Tesla’ни ва мени аҳмоқ ва ёлғончи деб аташди. Улар электромобиллар ишламайди дейишди», —деди Tesla асосчиси нашрга берган интервьюсида.
Аввалроқ Time журнали Илон Маскни «Йил инсони» деб эълон қилганди.
Мавзуга оид
22:52 / 24.01.2026
Маск Tesla роботлари сотувини йўлга қўйилишини маълум қилди
09:38 / 19.01.2026
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
23:59 / 20.12.2025