Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат: «Қўйлиқ бозори кўчирилиши бўйича ҳали ҳеч қандай гап йўқ»
Сенатор Толибжон Мадумаровга кўра, Қўйлиқ бозори кўчирилиши бўйича шов-шувлар ўша ердаги ишчи ва бозорчиларнинг асоссиз ташвиқотидан бошқа нарса эмас.
Бу ҳақда 17 декабр куни АОКА мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунларига бағишланган матбуот анжуманида сўз борди.
«Қўйлиқ бозори кўчирилиши бўйича ҳали бирор қонуний асос йўқ. Ва бу борадаги шов-шувлар ўша ердаги ишчи ва бозорчиларнинг асоссиз ташвиқотидан бошқа нарса эмас.
«Биз Қўйлиқ масаласида жойига чиқиб ўрганиш қилдик. Шу ўрганишда кўрдикки, бозор кўчиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳеч қандай қарори чиқмаган. Бу шов-шувлар ўша ердаги ишчи, бозорчиларнинг ташвиқоти.
Бозор маъмурияти бу масалани туман ҳокимлиги ва мутасаддилар билан охирига етиб, кейин бизга етказишларини айтди. Лекин халққа бир нарсани очиқ айтамизки, бозор кўчиши бўйича ҳали ҳеч қандай гап йўқ. Ваҳимага тушманглар», – дея сенатор сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:47
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
19:25 / 14.11.2025