Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Афғонистонга Термиз орқали навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 23 декабрь куни Афғонистонга Термиздан темир йўл орқали навбатдаги инсонпарварлик юклари жўнатилган.
Мазкур юклар озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат бўлиб, у Ўзбекистон Республикасидан афғон халқига беғараз ёрдам шаклида юборилмоқда.
63 та вагондан иборат эзгулик поезди бугун эрталаб Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнаб кетган.
Қайд этилишича, бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади
Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Афғонистонга инсонпарварлик юкларини жўнатадиган асосий маркази ҳам Термиз шаҳрида жойлашган. Жорий йил 15 декабр куни у ердан қўшни мамлакатга иккита юк машинасида инсонпарварлик юклари жўнатилганди.
Мавзуга оид
11:28
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:18 / 18.03.2026
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
10:45 / 17.03.2026