Ўзбекистон | 09:19 / 23.12.2021
6404
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Афғонистонга Термиз орқали навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 23 декабрь куни Афғонистонга Термиздан темир йўл орқали навбатдаги инсонпарварлик юклари жўнатилган.

Мазкур юклар озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат бўлиб, у Ўзбекистон Республикасидан афғон халқига беғараз ёрдам шаклида юборилмоқда.

63 та вагондан иборат эзгулик поезди бугун эрталаб Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнаб кетган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Афғонистонга инсонпарварлик юкларини жўнатадиган асосий маркази ҳам Термиз шаҳрида жойлашган. Жорий йил 15 декабр куни у ердан қўшни мамлакатга иккита юк машинасида инсонпарварлик юклари жўнатилганди.

Мавзуга оид