Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Қашқадарёда Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш бошланади
Бугун, 25 декабрь куни Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқарилади.
“Бугунги кунда Ўзбекистон табиий ресурсларидан фойдаланишга тубдан янгича ёндашувни мақсад қилган. Бунинг ёрқин намунаси янги UzGTL заводи табиий газни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганидир.
Бу каби йирик лойиҳалар туфайли Ўзбекистон босқичма-босқич табиий газ хомашёси экспортидан воз кечиб, нефть маҳсулотлари импортини камайтирмоқда. Бу эса, энергетик мустақиллигимизни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшилаётганидан далолат беради”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ мамлакатлари ичида энг йирик инвестиция лойиҳалардан бири ҳисобланадиган мазкур UzGTL мажмуаси ҳам инновацион ишлаб чиқариш намунасидир. Шунингдек, МДҲ ҳудудидаги энг замонавий ва инновациялардан бири бу – корхонанинг марказий бошқарув пульти ва завод марказий лабораториясидир.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ортиқча буғ ҳисобига электр энергияси автоном тарзда ишлаб чиқариладиган “Uzbekistan GTL” заводини электр энергияси билан таъминлаш масаласи ҳам инновацион тарзда ҳал қилинди. Шундай қилиб, корхона нафақат ўз фаолияти учун зарур бўлган электр энергиясини мустақил равишда ишлаб чиқаради, балки зарур ҳолларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг қўшимча ҳажмини миллий электр тармоқларига ҳам етказиб беради.
“GTL технологиясини танлаш нафақат бугунги кунда бутун дунёда талаб қилинадиган бундай синтетик суюқ ёқилғининг импорт ўрнини босиш, балки маҳсулотларнинг экологик жиҳатдан тозалиги билан ҳам боғлиқдир. Дизел двигателли автомобилларда 100 фоиз GTL ёқилғисидан фойдаланиш чиқиндиларни камайтириш орқали ҳаво сифатини яхшилаш ёрдам беради. GTL ёқилғиси деярли заҳарли чиқиндиларсиз ёнади, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга муносиб ҳисса қўшади”, дейилади маълумотда.
Бундан ташқари, инновацион технологиялар асосида қайта ишланган газдан замонавий юқори сифатли UzGTL маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Чунки хом-ашё сифатида табиий газдан этан, пропан, бутан каби компонентларни чиқариш орқали турли полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Шўртан газ кимё мажмуасида қайта тозаланган табиий газнинг бир қисмидан фойдаланилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, UzGTL заводида ишлаб чиқарилган нафта полимер маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш объектларига қайта ишлаш учун юборилади ва шу орқали ягона нефт-газ-кимё кластери яратилади.
Қайд этиш лозимки, UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Afrika), Haldor Topsøe (Дания), Chevron (АҚШ) ва Honeywell каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилди.
UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ қайта ишланади, ундан йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли ва экологик тоза синтетик ёқилғи, жумладан, 307 минг тонна керосин, 724 минг тонна синтетик дизел ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган UzGTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилади. Қолаверса, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифатли бўлгани учун экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.
Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича GTL лойиҳасининг умумий қиймати 3,42 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. GTL лойиҳасини молиялаштиришда Хитой Давлат тараққиёт банки (CDB), Корея экспорт-импорт банки (KEXIM), Корея савдо ва суғурта корпорацияси (K-SURE), “Газпромбанк” АЖ, “Росэксимбанк” АЖ, Россия экспорт кредитларини суғурталаш агентлиги ЭКСАР, лойиҳа ва инвестициялар (ЭХИАР), Credit Suisse, MUFG, Mizuho, Woori Bank, SMBC каби халқаро ташкилотлар иштирок этди.
Лойиҳанинг бош пудратчиси Hyundai Engineering Co., Ltd., Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd (Корея Республикаси) ва Enter Engineering Pte. Ltd (Сингапур) консорциуми ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026