Ўзбекистон | 07:53 / 28.12.2021
15251
2 дақиқада ўқилади

Таълим муассасаларига кийим-бошга доир талабларни белгилаш ваколати ўтказилди

Фото: Kun.uz

“Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади: чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш; қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш; амалиёт ўташни тасдиқлаш; кийим-бошга доир талабларни белгилаш.

2022/2023 ўқув йилидан молиявий мустақил давлат ОТМларига қуйидаги ваколатлар берилди:

  • академик мустақиллик соҳасида: ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш, таълим шаклини белгилаш; ўқиш давомийлиги муддатини белгилаш; докторантура контракти миқдорини белгилаш, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш; докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш; магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш; академик мобилликни амалга ошириш; ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш; таълим сифатини ички назорат қилиш;
  • ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида: тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш; муассаса тузилмасини тасдиқлаш ва штатини белгилаш; янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдагиларини тугатиш; ишга қабул қилиш, озод этиш ва ротациясига оид тартибни белгилаш; масофавий таълимни очиш.

Мавзуга оид