Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда матодан тайёрланган тиббий ниқоб тақиш тақиқланди
Ушбу тартибни бузганлар 2,5 минг лейгача (574 доллар) жаримага тортилади.
Руминияда 8 январдан матодан тайёрланган тиббий ниқоб тақиш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Лучиан Боде Digi24 нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тартибни бузганлар 2,5 минг лейгача (574 доллар) жаримага тортилади.
Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий қўмита қарорига кўра, фуқаролар жамоат жойларига фақат жарроҳлар ниқоби ёки FFP2 ҳимоя даражасига эга респиратор таққан ҳолдагина боришлари мумкин.
Ушбу тартиб беш ёшгача бўлган болалар, хонада бир ўзи бўлганлар, телебошловчилар ва уларнинг 3 метр масофада бўлган меҳмонларига тегишли эмас.
Боденинг таъкидлашича, «омикрон» штамми тарқалиши шароитида бу муҳим чора ҳисобланади. Полиция ва жандарм ушбу талабга риоя қилинишини назорат қилади.
Евроиттифоқ полиция хизмати касаба уюшмаси бунга қарши чиқди. Уюшманинг билдиришича, полиция ходимлари ниқобларнинг қандай материалдан тайёрланганини текшириш учун етарли билимга эга эмас.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
18:37 / 15.01.2026