Ўзбекистон | 20:22 / 13.01.2022
41483
1 дақиқада ўқилади

15 январдан Ўзбекистонга киришда янги чекловлар амал қилади

Ўзбекистон ҳукумати 15 январдан мамлакатга хориждан кириб келувчилар учун карантин талабларини кучайтирган.

Фото: Uzbekistan Airways

Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми омикрон кириб келиши муносабати билан 9 январ куни навбатдаги чеклов чораларини эълон қилганди.

Унга кўра, 15 январдан:

  • Хориждан кириб келувчилар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) манфий натижа берган ПЦР-тест тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши керак (камида 48 соат олдин олинган).
  • Агар  ПЦР-тест бўлмаса, аэропорт/вокзал/чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт бўлади.

Шунингдек, Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистони ҳудудида ПЦР- ёки экспресс-тест топширади. Тест натижалари ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади. Ўзбекистонга фақат манфий натижа кўрсатган ҳолда қайтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 7 январ куни Дубайдан Тошкентга келган рейс йўловчисида коронавируснинг янги штамми аниқланганди. Сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда - сўнгги кунда 714 кишига ташхис қўйилган (бир кун олдинги кўрсаткич 604та эди).

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти