Ҳоким ташрифидан кейин Андижондаги туғруқхона ҳовлисида ўндан ортиқ дарахт кесиб ташланди
Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп нина баргли дарахтлар 16 январга ўтар кечаси кесиб ташланди. Марказ ходимларидан бири Kun.uz билан суҳбатда дарахтларни кесиш вилоят ҳокимининг топшириғини эканини айтди.

Фото: KUN.UZ
Шифохона ходимининг айтишича, 15 январ куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят перинатал марказига келган ва марказнинг қурилаётган янги биноси билан танишган. Шундан сўнг, манбага кўра, марказ олдини очиш учун дарахтларни кесиш бўйича топшириқ берган.
Kun.uz ҳокимликдан вазиятга тезкор муносабат ола олмади (қўнғироқларимизга жавоб бўлмади). Бироқ дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинган бир пайтда, шифохона ҳовлисидаги дарахтзорни йўқ қилиш бўйича қуйироқ мансабдаги одам буйруқ бера олмаслигини тахмин қилиш мумкин.




Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимлари топшириқ бўлгани айтилган 15 январнинг ўзида, тун вақтида ишга киришиб, дарахтларни кесиш ишларини бошлаган.
Қизиқ жиҳати, дарахтларни кесиб, перинатал маркази ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётган ободонлаштириш бўлими юк машинасининг давлат рақамлари ҳам йўқ. Бўлим ходимлари Kun.uz мухбирининг саволига жавобан автомашина янги экани, ҳали давлат рақами олишга улгуришмаганини айтишди. Аммо машина янгига ўхшамасди.




Кесилган дарахтларда касалланиш аломатлари кўзга ташланмайди. Улар 4 метрдан саржин қилиниб кесиб тахланган.
Kun.uz мухбирига ўзини Акбар деб таништирган ободонлаштириш бўлими ходими саволларга жавоб бермасдан, у ердан кетиб қолди.






Эслатиб ўтамиз, президентнинг 30 декабрдаги фармони билан, Ўзбекистон ҳудудида дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган, тартибни бузганлик учун жарималар 5 баробарга оширилган, етказилган зарар 2 баробар қилиб ундирилиши белгиланган эди. Фармонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини фото ва видеотасвирга олиб жўнатганларга пул тўланиши ҳам кўзда тутилган.
Қўшимча қилиш жоиз, янги йилдан Экология қўмитасида янги раҳбар иш бошлади. Бунгача Экология партияси раиси бўлган Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раиси этиб тайинланган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ суди Ҳарвард халқаро талабалари учун виза чекловини вақтинча тўхтатди
Жаҳон | 16:03
-
“Болам касал, қарзга пул бериб туринг” - фирибгарликнинг яна бир тури ҳақида
Жамият | 16:03
-
Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди
Жамият | 16:01
-
Уришиб кетган Трамп ва Маск, якунланган Ҳаж зиёрати ва Исроилга қурол етказишни тўхтатишни талаб қилган немислар – кун дайжести
Жаҳон | 15:48
Мавзуга оид

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

19:21 / 29.04.2025
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

16:07 / 16.04.2025