Ўзбекистон | 16:31 / 19.01.2022
7934
2 дақиқада ўқилади

4та вилоятда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

2023 йилнинг якунига қадар Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Учта лойиҳа БААнинг “Masdar”, қолган биттаси эса Нидерландиянинг “Phanes Energy Holding III B.V.” компанияси томонидан амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

4та вилоятда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича президент қарорлари имзоланди. Ушбу қарорларга асосан, 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1 096,6 МВт бўлган 4та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, 2023 йил октябрь ойига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВт бўлган 2та, 2023 йилнинг декабрь ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Ҳар учала лойиҳани БААнинг “Masdar” компанияси амалга оширади.

Шунингдек, 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар Навоий вилоятининг Нурота туманида Нидерландиянинг “Phanes Energy Holding III B.V.” компанияси томонидан қуввати 200 МВт бўлган яна битта қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши назарда тутилмоқда.

Аввалроқ, 2022 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Қорақалпоғистонда 1 700 МВт лик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битимлари имзоланиши маьлум қилинганди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида республикадаги биринчи 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти