Ўзбекистон | 14:16 / 15.06.2023
8750
1 дақиқада ўқилади

Фарғонанинг икки туманида янги қуёш электр станцияси ишга туширилади 

Фото: KUN.UZ

Вилоят аҳолисининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 8 минг километр тармоқ ва 2 мингта трансформатор янгиланади. 10 минг километр йўллар ва 170 та кўприк таъмирланади. 

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда инфратузилмани яхшилаш борасидаги режалар ҳақида ҳам маълумот берди, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

“Хитойнинг 900 миллион доллар инвестицияси ҳисобига, Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида 900 Мегаваттли қуёш электр станциялари ишга туширилади.

Бундан ташқари, 5 минг километр сув тармоқлари ҳамда 900 та сув иншооти барпо этилади ва таъмирланади. Натижада 2030 йилга бориб, вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 76 фоиздан 96 фоизга етказилади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид