Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
2021 йилда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Фото: UzAuto Motors
Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда - 71 082 дона.
Кейинги ўринлардан 51 061 дона ишлаб чиқарилган “Lacetti-Gentra” ва 31 466 дона ишлаб чиқарилган “Nexia T-250” жой олди.
Шунингдек, 2021 йилда 55 068 дона “Damas”, 17 308 дона “Labo” ва 9 915 дона “Spark” автомобили ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон қайси давлатларга энг кўп автомобил экспорт қилгани маълум бўлганди.
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп Қозоғистонга экспорт қилган — 28 651 та. Кейинги ўринлардан Украина (744 та) ва Россия (448 та) жой олган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
10:59 / 10.04.2026