Ўзбекистон | 10:09 / 25.01.2022
6404
2 дақиқада ўқилади

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

Фото: ТАСС

“Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди, илгари 1000 сўм эди.

Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Бундан олдин, гўшт, картошка, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар импортига берилган ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилиши хабар берилганди.

2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:

  • Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
  • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
  • гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.

Мавзуга оид