Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги кучли қор туфайли Uzbekistan Airways’нинг қатор рейслари қолдирилди
Туркиядаги кучли қор туфайли Uzbekistan Airways’нинг қатор рейслари қолдирилди. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли, фақат 2022 йил 25 январь кунги HY–271 Тошкент – Истанбул рейси вақти соат 07:40 дан соат 13:00 га кўчирилди.
Шунингдек, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича HY-072 рейси вақти соат 12:30 дан соат 17:50 га кўчирилди (Истанбул вақти билан).
Шунингдек, Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-056 рейси вақти соат 16:20 дан соат 20:05 га ўзгартирилди.
Аввалроқ, қор бўрони туфайли Туркиянинг Истанбул аэропортидан барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилинганди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ахборотига кўра, аэропортга бориш автомобил йўллари ҳам кучли қор сабабли ёпилган.
“Бош консулхона фуқароларимиздан вазият ижобий ўзгаришига қадар аэропортга бормасликни илтимос қилади. Учоқларнинг ўзгарган вақтини аниқлаб бориш тавсия қилинади”, дейилади дипломатик ваколатхона эълонида.
Туркиянинг аксар ҳудудларида ўтган ҳафтадан буён кучли қор ёғмоқда. Натижада йўлларда ҳаракатланиш қийинлашган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026