Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда пиёдалар йўлакчасидаги дарахтлар илдизигача бетонлаб ташланди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида пиёдалар йўлакчасидаги дарахтлар илдизигача бетонлаб кетилган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани бўлими инспекторлари томонидан ҳудудда экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.
Назорат тадбири давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар ҳолати ўрганилган.
Ўрганиш давомида Чироқчи туман Мустақиллик кўчаси ҳудудида пиёдалар йўлакчасида ўсиб турган катта ёшдаги дарахтлар илдизигача бетонлаб кетилгани аниқланган.
Қайд этилишича, Экология бошқармаси ходимлари талаби билан тезда дарахтларнинг бетонланган илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилган.
Аввалроқ Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасида Халқлар дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп ёш дарахт пиёдалар йўлакчаси қурилаётганда бетонлаб ташланганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги 56 туп дарахтнинг таги ландшафт яратиш важи билан полиэтилен плёнка билан ўраб ташланганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026