Спорт | 03:04 / 28.01.2022
13668
1 дақиқада ўқилади

Шота Арвеладзе - «Ҳалл Сити» бош мураббийи

Фото: Ҳалл Сити

«Пахтакор» собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе Англияда иш бошлади.

Англиянинг «Ҳалл Сити» клуби грузиялик мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди.

«Ҳалл Сити» катта мамнуният билан Шота Арвеладзе бош мураббий сифатида тайинланганини маълум қилади. Клуб ва мутахассис ўртасида 2,5 йиллик шартнома имзоланди», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа яқинда туркиялик тадбиркор томонидан сотиб олинган эди. Арвеладзе 2020 йил якунида Тошкент жамоасини тарк этгач, ҳозиргача ишсиз саналарди.

Маълумот учун, «йўлбарслар» Чемпионшип турнирида 27-турдан кейин 19-ўринни эгаллаб турибди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид