Вазирлик расмийси офлайн таълимга қайтиш ва 2-семестр бошланиши бўйича изоҳ берди
Нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, барча талабалар 7 февралдан ОТМларда бошланадиган анъанавий таълим жараёнида иштирок этади; 2-семестрни 14 ё 21 февралдан бошлаши аввалдан белгилаб қўйилган талабалар бундан мустасно.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов олийгоҳларда офлайн таълимга қайтиш курслар бўйича босқичма-босқич бўлиши ҳақидаги тушунмовчиликларга изоҳ берди.
“7 февралдан бошланадиган офлайн дарсларга боришни хоҳламаган талаба 14 февралда ҳам дарсда қатнашишни истамайди. Шуни алоҳида эътиборга олиш керак. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилган расмий хабарда таъкидланганидек, нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, барча талабалар 7 февралдан олий таълим муассасаларида бошланадиган анъанавий таълим жараёнида иштирок этишади.
1- ва 2-курслар учун алоҳида ўқиш графигини тасдиқлаган олий таълим муассасалари ҳам бор. Бу ерда битта нарсани алоҳида эътиборга олиш керакки, 60дан ортиқ ОТМларда 1- ва 2-курсларда ўқиётган талабалар кредит-модуль тизимида таҳсил олишади. Ўзбекистондаги барча университет ва институтларнинг талабалари ушбу тизим бўйича ўқийди.
Бу тизим жорий этилгандан кейин 1-семестрнинг ўқув ҳафталари 15 ҳафтага қисқарди. Натижада декабрнинг охиригача ушбу семестр якунланган. Аксарият талабалар баҳоларини ҳам олиб бўлишган. Қарздор талабаларга семестрлар оралиғида 4 ҳафталик муҳлат берилган. Бу вақтда қарздор талабалар ОТМга келиб, қарзларини топширишади. Қарздор бўлмаган талабалар шундоқ ҳам таътилда бўлади бу даврда.
Мана шулар инобатга олиниб график қилинганки, биринчи ва иккинчи курс талабаларининг ўқиш муддати аслида аввалдан ўқув режаларида белгилаб қўйилган. Шу нарса бугунги кунда айрим тушунмовчиликларга сабаб бўляпти.
Барча талабалар курсидан қатъи назар 7 февраль, душанба кунидан ўқув жараёнида иштирок этади. Амалиётдаги талабалар амалиётини давом эттиради. Фақатгина 2-семестрни 14 ё 21 февралдан бошлаши аввалдан белгилаб қўйилган талабалар ўқишни ўқув режасида кўрсатилган вақтдан бошлашади”, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат техника университетида ва ТАТУнинг Қарши филиалида офлайн таълимга босқичма-босқич қайтилиши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?
Ўзбекистон | 09:30
-
TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан
Ўзбекистон | 09:00
-
ЖЧ саралаши. Фаластин аламли тарзда қолиб кетди, Саудия плей-оффда ўйнайди
Спорт | 08:47
-
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди
Жаҳон | 08:37
Мавзуга оид

01:10 / 28.12.2024
«Қарорлари мажбурий кучга эга эмас» — Олий таълим вазирлиги нодавлат ОТМлардан пул сўраган кенгаш ҳақида

16:27 / 11.12.2024
Қарши давлат техника университети ташкил этилади

11:58 / 17.11.2024
“Кўниколмай каравотдан тушиб кетган” — талабалар ётоқхонасидаги саргузаштлар

15:21 / 25.09.2024