Пойтахт судларининг 9 нафар судяси жавобгарликка тортилди
2022 йил ҳисобидан 4 нафар судянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Уларнинг бир нафари судялик қасамёдини бузгани сабабли лавозимидан озод этилган.

Фото: Kun.uz
Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаровнинг Kun.uz’га маълум қилишича, 2022 йилнинг ўтган даврида 4 нафар судянинг ваколати муддатидан илгари тугатилган. Уларнинг 3 нафари ўз аризасига кўра, бир нафари – жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси Камолиддин Хидиров судялик қасамёдини бузгани сабабли лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари 2022 йилнинг 4 феврал куни:
- жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судяси – Х.Парпиев;
- фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судяси – А.Менглиев;
- Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судялари – И.Ражабов, Н. Ҳамидов, О.Гулямова, О.Исмоилов;
- жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси – И.Сабиров;
- жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг раиси – З.Бобонов;
- жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судяси – Ж.Нажимов масъулиятсизлиги ва йўл қўйган хато-камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси Камолиддин Хидиров одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун шу йилнинг январ ойида Кенгаш томонидан лавозимидан озод этилганди.
Аввалроқ, Судялар олий кенгаши 2022 йилдан бошлаб тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали судяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида интизомий жавобгарликка тортилган судялар ҳақида мунтазам очиқ ахборот бериб борилишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:22 / 19.03.2025
АҚШ федерал судяси USAID'ни тугатиш жараёнини тўхтатишни буюрди

18:08 / 17.03.2025
Автобус йўлагида ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

17:15 / 21.02.2025