Жамият | 17:20 / 06.02.2022
14743
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳоким ўринбосарларидан бири пора билан қўлга тушди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги туманлардан бирида ҳоким ўринбосари қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳоким ўринбосарларидан бири пора билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда қўлга тушган ўринбосар вилоят ҳокими ёки туман ҳокимларидан бирининг ўринбосарими бунга ойдинлик киритилмаган.

Ҳодиса юзасидан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди. Унда билдирилишича, пора билан қўшган шахс туман ҳокимларидан бирининг ўринбосари.

"Ижтимоий тармоқларда “Ҳоким ўринбосари қўлга тушди, у вилоят ёки туман ҳокими ўринбосари экани аниқ эмас" мазмунида эълон қилинган хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан ҳам вилоятимиздаги бир туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушган. Бу бўйича тегишли органлар тез орада тўлиқ ахборотни маълум қилади”, дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарининг изоҳида.

 Kun.uz манбасининг маълум қилишича пора билан қўлга тушган шахс Миришкор тумани ҳокими ўринбосарларидан бири.

Мавзуга оид