Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими пора олаётганда ушланди
У фуқарога оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 16,5 млн сўм талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, “Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими Б.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, ташкилотнинг хизмат гувоҳномасига сохта маълумот киритиб, фуқаро А.га оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 16,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида газ таъминоти бўлими хизмат бошлиғи пора олаётганда ушланган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026