Жаҳон | 16:37 / 09.02.2022
15603
1 дақиқада ўқилади

Эрон Исроилгача етиб борадиган янги ракетасини намойиш қилди

Ракета тўлалигича маҳаллий бутловчи қисмлардан тайёрланган ва ракетага қарши мудофаа тизимини йўқ қила олади.

Фото: AP

Эрон АҚШнинг минтақада жойлашган базалари ва Исроил ҳудудигача етиб борадиган янги ракетасини тақдим этди. Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ракета 1450 км масофага парвоз қилиши мумкин.

Ракета «Хайбар-Шекан» деб номланган бўлиб, ислом даври бошланиши вақтида мусулмонлар томонидан эгалланган яҳудийлар қалъаси номига ишора қилинган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ракета тўлалигича маҳаллий бутловчи қисмлардан тайёрланган ва ракетага қарши мудофаа тизимини йўқ қила олади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид