Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик бўйича бир нечта жиноят тури бир жиноят сифатида баҳоланади
“Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа орқали айбланувчи фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида бир қанча усуллардан фойдаланиб (сохталаштириш, пора беришга даъват қилиш) содир этгани ҳолати бир нечта жиноят сифатида баҳолаш амалиёти бекор қилиниб, мазкур қилмишга бир жиноят сифатида баҳо берилади.
Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)га бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:
- иккинчи қисми в) бандини «телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ёки электрон тўлов воситаларидан фойдаланиб» мазмунида баён этиш;
- иккинчи қисмини «ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириб ёки уларнинг қалбаки эканлигини била туриб, фойдаланиб» мазмунидаги г) банд билан тўлдириш;
- учинчи қисмини «мансаб сохтакорлиги йўли билан» мазмунидаги г) банд билан тўлдириш;
- тўртинчи қисмини «пора беришга далолат этган ҳолда» мазмунидаги г) банд билан тўлдириш;
- бешинчи қисмини “қўлланилмайди” деган сўздан кейин “бундан пора беришга далолат этган ҳолда содир этилган ҳоллар мустасно” деган сўзлар билан тўлдириш;
- билдирилишича, лойиҳа орқали - ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириб ёки уларнинг қалбаки эканлигини била туриб, фойдаланиб, телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернетдан ёки электрон тўлов воситаларидан фойдаланиб, мансаб сохтакорлиги йўли билан ҳамда пора беришга далолат этган ҳолда содир этилган фирибгарлик жиноятлари (оғирлаштирувчи ҳолатда) бир жиноят сифатида баҳоланиб, жиноятлар сунъий ошириб кўрсатилиши олди олинади.
Мавзуга оид
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
13:30 / 16.06.2026