Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қуролга эга бўлишнинг минимал ёши оширилади
Ўзбекистонда фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқи 21 ёшдан 25 ёшгача оширилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг хабар беришича, бу янги қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда.
Билдирилишича, бу ҳуқуққа Қозоғистон, Беларусь, Туркманистон, Норвегия, Канада, Венгрия, Швейцария, Финландия, Латвия, Австрия ва АҚШда 18 ёшда, Қирғизистонда 20 ёшда, Германия, Молдова, Франция, Филиппин, Аргентина, Чехияда 21 ёшда, Литвада 23 ёшда, Бразилия ва Гватемалада 25 ёшда эга бўлиш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда қурол-яроғ назорати Миллий гвардиядан Ички ишлар вазирлигига ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Ҳозирги вақтда фуқаролик ва хизмат қуроллари сотиб олинган кундан эътиборан ўн кун ичида Миллий гвардияда рўйхатга олиниши керак, Миллий гвардиянинг рухсати керак бўлмаган ҳолатларда сотиб олинган қуроллар ва ўқ-дорилар бундан мустасно.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026