Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Лондонда Лукашенко билан яширинча учрашганини айтди
Михаил Саакашвилининг сўзларига кўра, у Беларусь президенти билан тўрт марта махфий учрашув ўтказган.
Фото: Leigh Vogel / Getty Images
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилиси судида қилган чиқишида президентлик даврида Беларусь президенти Александр Лукашенко Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олмаслиги учун у билан Лондонда яширинча учрашганини айтди.
Аввалроқ Лукашенко "Соловьев Live" YouTube-каналига берган интервьюсида Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллиги тан олиниши мумкинлигини истисно қилмаганди.
"Мен Лондонда уч-тўрт марта бўлганман, бу ҳужжатлар махфий бўлиши керак эди... Аммо Лукашенко агар Путин айтса бу ҳудудлар мустақиллигини тан олишини айтгани Грузия ҳукуматининг ҳаракатсизлиги натижасидир. Мен ростдан ҳам Лондонда тўрт марта бўлганман ва Лукашенко билан тўрт марта махфий учрашув ўтказганман. Бу ҳудудлар ҳалигача Беларусь президенти томонидан тан олинмагани ушбу учрашувлар натижаси ҳисобланади", - деди Саакашвили.
Саакашвили президентлиги даврида – 2008 йил 8 августда Грузия қўшинлари Жанубий Осетияга кирганди. Шундан сўнг Россия қўшинлари республикага кирган ва беш кунлик урушдан сўнг Грузия ҳарбийларини у ердан чиқариб юборганди.
26 августда Москва Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган. Грузия уларни мустақил давлатлар деб ҳисобламайди ва ўз регионлари деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
21:24 / 27.11.2025