Шавкат Мирзиёев Жомбой туманидаги «Тошкент» маҳалласида бўлди
Президент маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Бу ерда 4 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ дўкон, маиший хизмат шохобчалари, ошхона ва қандолат цехида хотин-қизлар ва ёшлар иш билан банд. Минг ўринли мактаб, мусиқа ва санъат мактаби, 600 ўринли болалар боғчаси бор. Маҳалла гузарида ташкил этилган ўқув масканида шу ерлик ишсиз аёлларга тикувчилик сирлари ўргатиляпти.
Маълумки, мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим жорий этилди. Шу асосида, Жомбой туманидаги 38 та маҳаллага ҳам ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари тайинланди. Президент улар билан суҳбатлашди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ўзлари масъул маҳалладаги ўрганиш натижалари, муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини сўзлаб берди. Ёрдамга муҳтож оилалар аъзолари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши, ўзини ўзи банд қилиш учун имтиёзли кредит ва субсидия берилиши, деҳқон хўжалиги учун ер майдонлари ажратилиши айтилди.
Бу йил Жомбойда маҳаллабай тизим орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 62 миллиард сўм имтиёзли кредит ва 4,5 миллиард сўм субсидия ажратиш кўзда тутилган.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга жалб этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳам муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонликлар даромадининг қанча қисмини кредит ёпишга сарфлашяпти?
Иқтисодиёт | 15:54
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

10:51 / 15.05.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди

14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган

12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди

10:20 / 05.05.2025