Жаҳон | 11:02 / 14.02.2022
8324
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған март ойи охирида Тошкентга келишни режалаштираётганини маълум қилди

2022 йил 11 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги "Ваҳдетдин" қароргоҳида Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзоларини қабул қилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Сенат хабарига кўра, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгашининг аъзоси Бахтиёр Сайфуллаев дастлаб Туркия раҳбарининг саломатлиги тикланганидан хурсандлигини билдириб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған ўртасидаги самимий муносабатлар Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар тикланишига пойдевор бўлганини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси туфайли нафақат Марказий Осиёда муҳит янгиланиб, яхши қўшничилик алоқалари тиклангани, балки Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан мустаҳкам биродарлик ришталари боғлангани, ташкилотнинг тўлақонли фаолияти йўлга қўйилаётганига урғу берилди. 

Қайд этилишича, бу фикрни Эрдўған қўллаб-қувватлаб, жорий йил март ойи охирларида Тошкентга боришни режалаштираётгани, кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити ташкилот фаолиятини янги босқичга олиб чиқишида муҳим аҳамият касб этишига ишонишини билдирди.

Мавзуга оид