09:57 / 14.02.2022
12380

Муборак тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Фото: Kun.uz

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 14 феврал куни вилоят ҳокими раҳбарлигида йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда фаолиятидаги камчиликлар, тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга ҳайфсан берилган.

Aкрам Aрипов Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган даврида бир неча марта интернетда муҳокамалар марказига чиққан мавзулар иштирокчиси бўлган (далага кириб кетган қўйлар сўйилиши воқеаси, «Султонтекс» кластери билан судлашув ва Қашқадарёча непотизм), 2021 йил ёзида Муборак туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Аввалроқ Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари У.Яхшиев 1000 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, 50 минг доллар олганда ушланганди. Кейин унга шерикликда айбланиб, Муборак тумани ИИБ бошлиғи ҳам қўлга олинган.

Top