Ўзбекистонда импорт автомобиллар учун божхона божи 2 баробарга қисқартирилади
Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 30 фоиздан 15 фоизга пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Фото: Kun.uz
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда автомобиль саноатига бағишланган топшириқ ва вазифалар берилди.
Президент матбуот котиби хабар қилишича, йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланган.
Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилган.
«Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», дейди Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилган.
Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:
- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;
- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;
- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (Tracker, Оnix ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.
Маълумот учун, бугунги кунда импорт автомобилларга (двигатель ҳажми 3000 см3 автомобиллар учун) энг юқори бож ставкалари ўрнатилган:
- двигатель ҳажми 1000 см3.гача бўлган автолар учун 30 фоиз+ ҳар куб см учун 1,80 доллар;
- двигатель ҳажми 1001-1500 см3.гача бўлган автолар учун 30 фоиз+ ҳар куб см учун 2 доллар;
- двигатель ҳажми 1501-3000 см3.гача бўлган автолар учун 30 фоиз+ ҳар куб см учун 2,5 доллар.
Бундан олдинроқ Ўзбекистонда автомобиль учун олдиндан тўлов миқдори 85 фоиздан 50 фоизгача пасайиши, шунингдек навбатлар муаммоси бартараф этилиши тўғрисида хабар қилинганди.
«Ўзавтосаноат» вакили импорт автомобиллар учун бож миқдори қайта кўриб чиқилиши кераклигини тан олди
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12
-
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро Тошкент аэропортида ушланди
Жамият | 23:05
-
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s
Иқтисодиёт | 22:42
Мавзуга оид

16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”

18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда

19:34 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди

16:03 / 12.07.2024