16:41 / 16.02.2022
10734

Марказий банк йирик миқдорда олтин сотиб олди

Ўзбекистон Марказий банки декабр ойида 8,5 тонна олтин сотиб олиб, дунёдаги йирик олтин харидорларидан бирига айланди.

World Gold Council 2021 йил декабр ойида жаҳон бозоридаги олтин олди-сотдиси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ноябр ойида 21,5 тонна олтин сотганидан кейин йилнинг охирги ойида 8,4 тонна сотиб олиб, захираларни тўлдирди.

“Олтин захираларини фаол бошқараётган Ўзбекистон учун бундай олди-сотди одатий ҳол”, – дейилади World Gold Counsil шарҳида.

Декабр ойидаги ялпи харидларда 3та мамлакат етакчилик қилган: Туркия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон.

Туркия 10,1 тонна олтин сотиб олиб, олтин захирасини 394,2 тоннага етказди. Ҳиндистон эса қўшимча 3,7 тонна олтин сотиб олди ва йил охирига келиб умумий олтин захиралари 754,1 тоннага етди.

Қирғизистон (1,1 т), Чехия (0,4 т) ва Украина (0,3 т) ҳам ой давомида йирик харидларни амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси йил бошида 35,13 млрд долларни ташкил қилганди. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 400 млн долларга кўпайганини кўрсатмоқда.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов январ ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида регулятор ҳар ойда 80-100 тонна монетар олтин сотишини маълум қилганди.

Top