Масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун 5 нафар судя интизомий жавобгарликка тортилган.
Судялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар қилишича, масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун:
Қашқадарё вилояти ФИБ Косон туманлараро судининг судяси – Эркин Эшонбобоев;
Қашқадарё вилояти ФИБ Яккабоғ туманлараро судининг судяси – Лазиз Абдуллаев;
Қашқадарё вилояти ФИБ Чироқчи туман судининг раиси – Руслан Заиров;
Қашқадарё вилояти ФИБ Қарши туманлараро судининг судяси – Латофат Маҳаммадиева;
Тошкент вилояти ЖИБ Ангрен шаҳар судининг раиси – Толибжон Ҳайдаров Кенгаш қарори билан интизомий жазога тортилди.