Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боқимандалик бирор марта яхшилик келтирмаган – Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Сергели ва Янгиҳаёт туманларига ташриф буюрган давлат раҳбари меҳнатга лаёқатли ҳар бир инсон ишлаши, ҳаёт учун курашиши зарурлигини таъкидлади.
Тумандаги фаоллар йиғилишида сўзга чиққан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилганида жуда кўпчилик ўз ҳаёти давомида бирор кун ишламаганига эътибор қаратди.
«Бир нарсани унутманглар – боқимандалик, дангасалик бирор марта яхшилик келтирмаган. Ўзбекистон шароитида иш бўлатуриб ишламаслик, имконият бўлса-да дангасалик қилиш энди мутлақо мумкин эмас. Биз эркин бозор шароитига ўтяпмиз. Бозор иқтисодиёти шафқатсиз, ўтираверганларни кечирмайди.
Мана, мана шу ҳудудда Тошкент металлургия заводини барпо қилишга киришганимизда ҳеч ким ишонмаганди. Бугун бу корхонада шунча аҳолимиз ишли бўлди.
Яшаш учун курашиш керак, тадбиркорлик қилиш ёки бор иш ўринларида ишлаш керак. Агар касби бўлмаса, марҳамат, марказларимизда касбга ўрганишсин. Аёлларга касаначиликни, уйда ишлашни ёки корхоналарда бўлса, қисқа муддатли бўлса ҳам ишларга ўргатайлик. Муҳими, ҳаракатда баракат эканлигини унутмайлик», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
08:31 / 15.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
09:29 / 24.12.2025
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
12:12 / 21.12.2025