Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаевнинг Швейцария банкида ҳисобрақами йўқлиги айтилди
Таъкидланишича, ёлғон ахборот ҳужумидан мақсад Қозоғистон раҳбарини обрўсизлантиришдир.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Швейцария банкида ҳисобрақамига эга эмас ва хорижда кўчмас мулки йўқ, деб маълум қилди унинг матбуот котиби Берик Уали.
"Тўқаев айрим ОАВ ёзганидек, Швейцария банкида ҳисобрақамига эга эмас. Хориж банкларидаги ҳисобрақамлар, офшор компаниялари президентга тегишли эмас, у хорижда кўчмас мулкка эгалик қилмайди. Президентнинг собиқ рафиқаси эълон қилинган ҳисобрақамларга ҳеч қачон эгалик қилмаган", - деб ёзди Уали Facebook саҳифасида.
У шунингдек, Тўқаевнинг ўғли Тимур тўғрисидаги маълумотга ҳам изоҳ берди.
"У 38 ёшда, тадбиркорлик билан шуғулланади, ҳеч қачон давлат хизматида ишламаган", - деди Уали.
Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон ахборот ҳужумидан мақсад давлат раҳбарини обрўсизлантиришдир.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Credit Suisse банкининг МДҲ мамлакатларидаги айрим шахслар ҳисобрақамларига оид маълумотлар эълон қилинганди.
Улар орасида бир неча нафар ўзбекистонликлар ҳам бор.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
21:18 / 19.05.2026