Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуров Telegram юқори босим билан ишлаётганини айтди
Фото: ТАСС
Telegram асосчиси Павел Дуров Украинада содир бўлаётган воқеалар туфайли мессенжер Европада юқори босим сабаб қийналиб ишлаётганини маълум қилди.
«Бугунги бўлаётган воқеалар сабаб Telegram'нинг Европа кластери катта босимга учрамоқда. Шу сабаб баъзи фойдаланувчилар Telegram фаолиятида секинлашни сезишлари мумкин.
Бугун инсонлар яқинлари билан хавфсиз хабар алмашиш имконини берадиган сервисга ҳар қачонгидан кўра муҳтож экани кўринди. Хабарлар тез етиб бориши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», деб ёзди Дуров Telegram-каналида.
Россия Украинага бостириб кирганидан кейин жанг майдонидан расм ва видеолар асосан Telegram мессенжери орқали тарқалмоқда. ОАВ ҳам асосан Telegram орқали тезкор ахборотларни узатмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 10.12.2025
Қарз сўрайдиган сохта таниш – Telegram’да профилни нусхалаш билан боғлиқ фирибгарлик кўпаймоқда
12:23 / 08.12.2025
Telegram Passkey функциясини ишга туширди, энди парол ва SMS киритиш шарт эмас
10:41 / 01.12.2025
Павел Дуров 100 фоиз махфий Cocoon СИ-тармоғи ҳақида эълон қилди
22:42 / 14.11.2025