Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Anonymous ҳакерлари Россия Мудофаа вазирлиги сайтига ҳужум уюштирди
Фото: AP
Anonymous ҳакерлар тармоғи Россия Мудофаа вазирлиги веб-сайтини бузиб, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва ходимларнинг исмларини ўз ичига олган маълумотлар базасини интернетга сиздиришди.
Бу ҳақда ҳакерлар тармоғи ўзларининг Twitter саҳифасида хабар берган.

Рус қўшинлари Украинага бостириб кирганидан бир неча соат ўтиб, Россия Президенти ва Давлат Думасининг веб-сайтлари ишламай қолган.
Кремль сайтидаги узилишлар ҳамон давом этмоқда.

Аввалроқ, Anonymous ҳакерлар тармоғи Россия ҳокимиятига қарши кибер уруш эълон қилганди ва уларнинг илк нишонлари Russia Today ва РФ мудофаа вазирлиги сайтлари бўлиши айтилганди.
Anonymous вакиллари RТ телеканали сайтига уюштирилган ҳужум бўйича масъулиятни ҳам ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
11:50 / 03.05.2026
Женевадаги пуллар, ҳакерлар таҳдиди ва матбуот эркида пасайиш — ҳафта дайжести
20:58 / 28.04.2026
Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ходимларининг шахсий маълумотлари ўғирланган. Ҳакер уларни сотувга қўйди
17:49 / 25.02.2026
АҚШ россиялик ҳакерлар билан алоқаси учун Ўзбекистон фуқаросига санкциялар жорий қилди
18:27 / 04.02.2026