01:14 / 27.02.2022
13172

Абрамович «Челси» бошқарувини хайрия фонди васийларига топширди

Фото: Getty Images

Роман Абрамович «Челси»ни бошқаришни тўхтатди. 

«Деярли 20 йил давомида клуб ҳимоячиси ролини бажардим. Ҳар доим клуб манфаатларини кўзлаб қарорлар қабул қилганман. Бу қадриятларга содиқман. Шу боис бугун бошқарувни «Челси» хайрия фонди васийларига топширяпман.

Ўйлайманки, улар ҳозирда клуб, футболчилар, ходимлар ва мухлислар манфаатларини кўзлаш учун яхшироқ ҳолатда», — дейди Абрамович ўз баёнотида.

Россиялик миллиардер «Челси»ни 2003 йилда 140 млн фунтга сотиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 21та совринни қўлга киритди. 

Аввалроқ турли хорижий инвесторлар Лондон клубини сотиб олмоқчи экани хабар қилинганди. «Челси» 1,9 млрд еврога баҳоланган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top