Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия парламенти мамлакатнинг НАТОга киришини муҳокама қилади
Финландия парламенти мамлакатнинг НАТОга кириши масаласини муҳокама қилишга мажбур. Бу борада эълон қилинган петиция керакли имзони тўплаб бўлди.
Финландия миллий ташаббуслар порталида 21 феврал куни мамлакатнинг НАТОга кириши борасида петиция эълон қилинди. 27 февралга бориб петиция 58 минг имзо тўплашга улгурди. Маҳаллий қонунчиликка кўра, 50 минг имзо тўплаган петиция парламент муҳокамасига қўйилиши керак.
Петиция муаллифларининг ёзишича, Финландиянинг НАТОга кириши мамлакатни ташқи хавфдан ҳимоя қилади. Шунингдек, бошқа давлатнинг ҳарбий-техник таъсири хавфини камайтиради. Россия Украинага бостириб кирганига қадар ушбу петиция атиги 4 минг имзо тўплаганди. Россия ҳарбий амалиётни бошлагач, петицияни ёппасига имзолай бошлашди.
«Россия Украинага қарши уруш бошлагач, НАТОга кириш масаласи яна актуалга айланди. Россия Финландияга таҳдид қилишга ҳам улгурди. Афтидан Россия фақат альянснинг 5-моддасини кафолатловчи глобал можародангина қўрқади», деб ёзган петиция ижодкорлари Россия Украинага кирганиден кейин. НАТО келишувининг 5-моддасига кўра, альянснинг бирор аъзосига ҳужум қилинса, қолган аъзолар ҳам қуролли ёрдам бериши таъкидланган.
Финландияда НАТОга кириш масаласи анчадан буён муҳокама қилинади. Аксар финлар мамлакатнинг ҳарбий блоклардан ҳоли экани тинчлик кафолати бўлиб хизмат қилади. Скандинавиянинг яна бир давлати Швеция ҳам НАТОга кирмайди. Шундай бўлса-да, бу икки давлат альянс билан яқин муносабатда.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
09:37 / 25.05.2026