Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша чегарасига етказилди
Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг қанчаси Польша чегарасига етказилгани маълум қилинди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот билан чиқди.
Қайд этилишича, кеча, 27 феврал куни Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги «Краковец-Карчова» назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиққан.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша чегарасига етказилган.
Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳақида қўшимча маълумот берганди.
Қайд этилишича, фуқаролар Украина–Польша чегарасини кесиб ўтишни бошлаган. Украина ва Польша чегарачилари, биринчи навбатда, аёллар ва болаларни ўтказмоқда.
Чегарани кесиб ўтиш узоқ вақт олади. Биринчи гуруҳ учун бу жараён 14 соат давом этган. Львовга кўп сонли қўшимча эвакуация поездлари етиб келгани ҳисобига чегарани кесиб ўтиш вақти чўзилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026