08:44 / 01.03.2022
1120

Фарғона вилоятида сандиқ ичидан пул ўғирлаган фуқаро қўлга тушди

Фарғона шаҳрида сандиқ ичидан 73 миллион сўмдан ортиқ пул ва 2 000 АҚШ долларини ўғирлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 31 декабр куни Фарғона шаҳри Юқори Қиргули кўчасида яшовчи К.Д. ИИБга мурожаат қилиб, 28 декабрь кунидан 31 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига кириб, ётоқхонасида бўлган сандиқ ичида бўлган 73 800 000 сўм пуллари ва 2 000 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Н. исмли аёл содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Аввалроқ Нукусда мебель цехи ишчиси ўз иш жойидан қарийб 180 миллион сўм ўғирлагани ҳақида хабар берилган эди.

Top