Россиянинг 7та банки SWIFT тизимидан узилди
Европа Иттифоқи Россиянинг 7та банкини SWIFT халқаро транзакциялар тизимидан фойдаланишини блоклаб қўйди. Шунингдек, Россия ҳудудига нақд евро банкнотларини киритиш тақиқланди.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан навбатдаги санкцияларни эълон қилди.
Унга кўра, бугундан бошлаб Россиянинг 7та банки молиявий операциялар бўйича халқаро тизим – SWIFT'дан узиб қўйилди. Рўйхатда мамлакатнинг активлари ҳисоби бўйича иккинчи энг йирик банки – ВТБ ҳамда яна бир йирик банк – ВЭБ.РФ ҳам бор. Шунингдек, “Россия”, “Открытие”, Новикомбанк, Промсвязьбанк ва Совкомбанк каби унча йирик бўлмаган банклар ҳам халқаро молиявий транзакциялар учун SWIFT'дан фойдалана олмайдиган бўлди.
Евроиттифоқ, шунингдек, нақд евро банкнотларини Россияга сотиш ва Россия ҳудудига етказиб беришни тақиқлади. Европа ҳудудида Россия Тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан иштирокидаги лойиҳаларда иштирок этиш ҳам ман этилмоқда.
SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunication) – банклараро маълумот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш тизими бўлиб, унга дунёнинг деярли барча мамлакатларидаги 11 мингдан ортиқ йирик ташкилотлар уланган.
Ушбу тизим бутун дунё бўйлаб молия институтларига операциялар тўғрисидаги маълумотларни хавфсиз, стандартлаштирилган ва ишончли тарзда юбориш ва қабул қилиш имконини беради. SWIFT орқали кунига ўртача 42 млн маълумот алмашилади ва глобал миқёсдаги тўловларнинг ярмига яқини ушбу платформа орқали амалга оширилган.
Россияда SWIFT'нинг муқобили сифатида SPFS тизими бор. Ундан асосан рус банклари ички ўтказмаларда фойдаланиб келишади.
Россия Миллий SWIFT ассоциацияси маълумотларига кўра, мамлакатнинг 300 га яқин етакчи банк ва ташкилотлари маълумот алмашишда айнан ушбу тизимни ишлатишади ва платформадан фойдаланувчилар сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туришади. Ҳисоб-китобларга кўра, SWIFT’да юборилувчи хабарлар сони бўйича Россия дунёда 6-ўринда туради. Россиянинг йиллик ўтказма ҳажми 800 млрд долларга етиши мумкин. Бу – мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ярмидан бироз кўп.
Мазкур халқаро тизимдан фойдаланиш чеклови Россиянинг асосий банкларидан ҳисобланмиш Сбербанк ва Газпромбанкка тааллуқли эмас. WSJ'нинг қайд этишича, ЕИнинг қатор аъзолари Россия билан муҳим молиявий операциялар учун, хусусан импорт қилинадиган энергоресурслар тўловини амалга ошириш учун мамлакатнинг барча асосий банкларини SWIFT'дан узиб қўйишга қаршилигини билдирган.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024